1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
3 марта, 16:16 383 0

Ўзбекистон аэропортларида экспресс-тест ўтказиш бўйича тендер эълон қилинди

Аҳолининг чегара ўтказиш пунктларида COVID-19’га антиген экспресс-тест текширувларини ўтказиш бўйича шикоятлари бунга сабаб бўлган.
Ўзбекистон аэропортларида экспресс-тест ўтказиш бўйича тендер эълон қилинди
Фото: UzNews.uz
Республика махсус комиссияси томонидан қатор мутасадди ташкилотларга Ўзбекистонга кириб келувчи шахсларга арзон ва сифатли коронавирусга антиген экспресс-тест текширувларини ташкил этиш мақсадида танлов асосида лабораториялар қайта жалб этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.  

Бунга республика чегара ўтказиш пунктларида коронавирусга антиген экспресс-тест текширувларини ўтказиш бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушганлиги сабаб бўлган.

Қайд этилишича, коронавирусга антиген экспресс-тест текширувларни ўтказиш учун лабораторияларни жалб қилиш бўйича ўтказиладиган танловнинг аниқ талаблари ишлаб чиқилади.

Чегара ўтказиш пунктларида лабораториялар фаолияти очиқ рақобат тамойили асосида ташкил этилиши, кириб келувчилар сони 500 нафардан ортиқ бўлган пунктларда лабораториялар камида 2 та бўлиши ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархлари арзон ва сифатли бўлиши таъминланади.

Коронавирусга антиген экспресс-тест текширувларини ўтказиш хизматини очиқ рақобат тамойили асосида ташкил этиш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Аirports” АЖ билан биргаликда янги танлов ҳужжатлари ишлаб чиқилди. 

Хусусан, Uzbekistan Airports Самарқанд, Бухоро, Нукус, Навоий, Қарши, Термиз, Андижон, Фарғона ва Наманган аэропортларида тенг рақобат муҳитини яратишга қаратилган шартлар асосида янги танловлар эълон қилди.

Яқин кунларда Тошкент ва Ургенч аэропортларида ҳам танлов эълон қилиниши режалаштирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей