1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 марта, 13:38 217 0

Самарқанддаги “СЭС” биноси қурилишида 281 млн сўм талон-торож қилинди

Пудратчи бинода амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган.
Самарқанддаги “СЭС” биноси қурилишида 281 млн сўм талон-торож қилинди
Фото: UzNews.uz
Қўшработ тумани Давлат санитария эпидемиология назорати маркази биносини қуриш ва таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.S.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар Қўшработ туманидаги Давлат санитария эпидемиология назорати маркази биносида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 281,2 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей