1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 марта, 13:03 163 0

2020 йилда боғчаларда сохта таомномалар орқали 3,6 млрд сўм ноқонуний сарфланган

Ўтган йил давомида мактабгача таълим тизимида жами 51,8 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланган.
2020 йилда боғчаларда сохта таомномалар орқали 3,6 млрд сўм ноқонуний сарфланган
Фото: Иллюстрация / МТВ
2020 йил давомида мактабгача таълим тизимида жами 51,8 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланган. Бу ҳақда жорий йилнинг 2 мартида АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

Ички аудит хизмати томонидан ўтган йил давомида мактабгача таълим бўлимлари ва МТТларда ўтказилган 611 та назорат тадбирида аниқланган жами 51,8 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар, жумладан:

– ноқонуний харажат ва камомадлар – 23,4 млрд сўмни (45%);
– давлат харид қонунчилиги талабларини бузилиши – 11,2 млрд сўмни (21,6%);
– бухгалтерия ҳисоби қоидаларини бузилиши ва бошқа молиявий хато камчиликлар – 11,9 млрд сўмни (22,9%);
– бюджет ва ташкилот ҳисобига қўшимча ҳисобланган даромадлар – 5,3 млрд сўмни (10,3%) ташкил этди.

Шунингдек, Мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва рағбатлантириш маблағларидан 10,1 млрд сўм ноқонуний ва ортиқча тўловларга йўл қўйилган.

Сохта таомномалар тузиб, ҳақиқатда сарфланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харажатга чиқариш, камомад ва меъёрга нисбатан ортиқча ҳисобдан чиқарилиши каби ҳолатлар орқали 3,6 млрд сўм нотўғри сарфланган.

Ота-оналар тўловларини кассага кирим қилмаслик орқали 531,5 млн сўм маблағлар ноқонуний ўзлаштирилган.

Муддати ўтган 805 млн сўм дебитор қарздорликларга йўл қўйилган ва ундириш чоралари кўрилмаган, 59,6 млн сўмлик дебитор қарздорликлар ҳисоботлардан яширилган.

Ҳақиқатда етказиб берилмаган товар ва хизматлар учун асоссиз равишда маблағларни турли таъминотчи корхоналар ҳисобига ўтказиб берилган. Харидларнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда 11,2 млрд сўмлик шартномалар тузилган.

Профилактика ишлари натижасида, яъни ортиқча бойликларни кирим қилиш, асоссиз ҳисобланмаган бадал тўловларини ҳисоблаш, асоссиз ҳисобланган кредитор қарздорликларни камайтириш, мулкни сотишдан тушган маблағларни 50% ни маҳаллий бюджетга йўналтириш каби йўллар билан 5,3 млрд сўм бюджет ва мактабгача таълим ташкилоти фойдасига қўшимча ҳисобланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей