1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 марта, 11:42 457 0

Россияда 23 йил “ўтириб” қайтган фуқаро энди Ўзбекистонда 17 йилга қамалди

У 1996 йилда Самарқандда қилган босқинчилиги учун жиноий жавобгарликка тортилди.
Россияда 23 йил “ўтириб” қайтган фуқаро энди Ўзбекистонда 17 йилга қамалди
Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Кемерово суди ҳукми билан 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган каттақўрғонлик фуқаро жазони тўлиқ ўтаб, Ўзбекистонга қайтиши билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.

Бунга 51 ёшли эркак бундан 24 йил аввал Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаронинг уйида босқинчилик қилгани сабаб бўлган.

Муқаддам мазкур жиноятни содир қилган унинг икки босқинчи шериги 20 йилга қамалган. Ушбу фуқаро эса жазодан қутулиб қоламан деб хорижга қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида 24 йил аввалги мазкур жиноят иши кўрилди.

Суд терговида маълум қилинишича, ўзганинг мулкига зўравонлик билан эга чиқишни кўзлаган йигитлардан бири 1996 йили қайнотасига атаб хат ёздиради. Судланаётган шахс эса хатни ёзиб, йигитнинг қайнотасиникига ташлаб келади. Хатда “ВАЗ 2106” машинаси ва пулларни бермаса, уйни ёқиб юбориш ва СамДУда таҳсил олаётган қизини ўғирлаб кетиш билан қўрқитилган жумлалар бўлган.

Йигитлар буюртмачи шеригининг қайнотасига куч ишлатиб, моддий бойликларини қўлга киритади.

Ҳозирда жабрланувчилар – қайнота ва унинг аёли ҳаёт эмас. Уларнинг ўрнига марҳумларнинг жияни судда иштирок этган.

Суд айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” банди, 267-моддаси 3-қисми “б” банди ва 164-моддаси 4-қисми "в" банди билан узил-кесил 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей