1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
3 марта, 10:03 187 0

Ўзбекистонда камбағаллик даражасини ўлчашда янгича ёндашувлар синовдан ўтказилмоқда

Амалдаги ўлчаш услуби сиёсатни шакллантиришда фойдаланиш мумкинмаслиги айтилди.
Ўзбекистонда камбағаллик даражасини ўлчашда янгича ёндашувлар синовдан ўтказилмоқда
Фото: UzNews.uz
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги асосий муаммо ва тўсиқларни аниқлаш ҳамда камбағалликка қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида 2021-2030 йилларда камбағалликни қисқартириш бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унда мамлакатда камбағаллик даражаси ва уни ўлчаш ҳамда бу борадаги муаммо ва тўсиқлар ҳақида гап боради.

Жумладан, айни пайтда мамлакатда амалда бўлган камбағалликни жон бошига кунлик истеъмол қилиниши лозим бўлган калориялар қийматига асосланган ҳолда ўлчаш услуби – озиқ-овқат камбағаллиги даражасининг ўлчови бўлиб, бу услуб одатда даромад даражаси ўртача кўрсаткичнинг қуйи қисмида бўлган мамлакатлар учун қўлланилмаслиги таъкидланади.

Шу сабабли эндиликда ундан сиёсатни шакллантириш жараёнидаги восита сифатида фойдаланиш мумкин эмаслиги, бундан ташқари, маълумотлар тўплаш ва камбағаллик даражасини ўлчашнинг амалдаги методологияси халқаро даражада таққослаш ўтказиш имконини бермаётганлиги айтилади.

Вазирликнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатга қуйидаги имкониятларни яратадиган янги ёндашувлар синовдан ўтказилмоқда:

–  ўта камбағаллик даражасини халқаро даражада қабул қилинган камбағаллик чегараси (кунига 1,90 АҚШ долларидан камроқ маблағ ҳисобига кун кечирадиган аҳоли улуши) асосида ҳисоблаш ҳамда камбағаллик даражасини даромад даражаси ўртача кўрсаткичнинг қуйи қисмида бўлган мамлакатлар учун белгиланган 3,20 АҚШ долларига тенг бўлган халқаро камбағаллик чегараси даражаси асосида ҳисоблаш;
–  камбағалликнинг турли жиҳатларини акс эттириш мақсадида, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй хўжаликларининг даромад ёки харажатлари кесимидаги кўрсаткичларни бирлаштирган кўп ўлчамли камбағаллик индексини ишлаб чиқиш;
–  миллий камбағаллик даражасини мамлакат учун минимал турмуш даражасининг янги қабул қилинган ўлчовидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш.

Расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилди. Хусусан камбағаллик даражаси 2000 йилдан бери икки баробарга камайиб, 2000 йилдаги 28% дан 2019 йилда 11% га тушди. Шу билан бирга, ҳудудий тенгсизлик сақланиб қолмоқда ва ҳатто йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей