1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
2 марта, 18:55 311 0

Сергей Лавров Aбдулазиз Комилов билан учрашди

Икки давлат ТИВ раҳбарлари доимий авиақатновларни тиклаш, Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш каби қатор масалаларни муҳокама қилди.
Сергей Лавров Aбдулазиз Комилов билан учрашди
Фото: ТИВ
Бугун 2 март куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва шаҳрига амалий ташриф билан келган Aбдулазиз Комиловни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа томонларни қизиқтирган соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Илгари эришилган келишувларнинг ижро жараёни ҳамда бўлажак олий ва юқори даражалардаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида доимий авиақатновларни тиклаш масаласини, Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига киришлари билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш имконияти юзасидан фикр алмашди.

Вазирлар БМТ, МДҲ, ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг турли жиҳатлари борасида ҳам сўз юритди.

Aфғонистондаги бугунги вазият, инклюзив афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Aфғонистон иштирокида транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей