1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
2 марта, 18:02 281 0

ТДЮУ талабаси ишлаб ва яшаб келган жойидаги қурилишда ҳалок бўлди

27 ёшли талаба иккинчи қаватдан лифт шахтасига тушиб кетган вақтида олган жароҳатлари сабабли вафот этди.
ТДЮУ талабаси ишлаб ва яшаб келган жойидаги қурилишда ҳалок бўлди
Фото: Facebook
Тошкент давлат юридик университетининг 27 ёшли 3-курс талабаси Баҳодир Бозоров бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди.  

27 феврал куни у ишлаб ва яшаб келаётган қурилиши тугалланмаган уйда лифт учун бетондан тайёрланган, ҳимояланмаган шахтага 2-қаватдан йиқилиб тушади. Тез ёрдам келавермагач, яқинлари кўчадан патрул машинасини тўхтатиб, ёрдам сўрашади. 

Шифохонага олиб борилган Баҳодир Бозоров олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. 

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлимга бўйин, қорин қўшма тўмтоқ жароҳатлари бўйича олтинчи умуртқа синиши, орқа мияга қон қуйилиши, шунингдек, жигарнинг ёрилиб кетиши ва ўткир қон кетиши сабаб бўлган, дея ёзмоқда Kun.uz.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей