1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 марта, 16:51 372 0

Тўйда сочилиши керак бўлган қалбаки пуллар бозорда сарфланди

Ўзининг никоҳ тўйи учун махсус ясатилган пулларни куёв бозорда ишлатганида қўлга тушди.
Тўйда сочилиши керак бўлган қалбаки пуллар бозорда сарфланди
Фото: UzNews.uz
Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йилнинг 23 январь куни Бектемир тумани Қўйлиқ-1 даҳасида 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон Х.лар танишлари 28 ёшли Талантжон Т.нинг никоҳ тўйи бўлаётганлиги муносабати билан тўйда ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттиришади.

Уларнинг синфдоши 27 ёшли Азиз Т. бир дона “АЕ 2489763” рақамли 100 минг сўмлик купюрани 10 млн сўм қилиб, компьютер ёрдамида қалбакилаштириб ясаб беради.

Талантжон Т. бундан хабар топиб, улардан қалбаки 2,3 млн сўмни олиб, Қўйлиқ бозорида сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. 

Талантжон Т. тинтув қилинганида ёнидан 14 дона “АЕ 2480763” рақамли 100 минг сўмлик купюралар топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Суд техника-криминалистика экспертизасида мазкур купюралар полиграфик усулда тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Азизбек Ж., Олимжон Х., Талантжон Т., Азиз Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей