1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
2 марта, 12:38 198 0

ФИФA Ўзбекистонга футбол ўйинларида VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берди

Халқаро ташкилот мамлакатнинг тизим бўйича ҳисоботини қабул қилди.
ФИФA Ўзбекистонга футбол ўйинларида VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берди
Фото: fifa.com
Ўзбекистонда футбол бўйича 2021 йилги мавсум учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда ФИФA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топган. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди. 

Тизимдан фойдаланиш бўйича ФИФA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Шу сабабли, ФИФA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

Ўтган йили Ўзбекистон Coca Cola кубоги финал учрашуви мамлакатда VAR технологиясидан фойдаланилган илк расмий ўйин бўлганди.  

Эслатиб ўтамиз, футболда VAR тизими бош ҳакамга видеотакрорлар орқали якуний қарор қабул қилишга ёрдам берувчи технология ҳисобланади. У расман 2018 йилда қатор синовлардан кейин киритилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей