1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
2 марта, 09:36 241 0

Наманганда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида олинган кредит қалбаки ҳужжатлар билан ўзлаштириб юборилди

Имтиёзли кредитни талон-торож қилган корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Наманганда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида олинган кредит қалбаки ҳужжатлар билан ўзлаштириб юборилди
Фото: Прокуратура департаменти
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағлар талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.D.” МЧЖ раҳбари М.У. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида АТ “Халқ банки” Тўрақўрғон филиалидан турли фуқаролар номига “тикувчилик дастгоҳлари сотиб олиш учун” жами 155,2 млн сўм кредит маблағларини ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари М.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей