1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
2 марта, 14:15 427 0

AKFA Университети абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилишни бошлади

AKFA Университети 1 март кунидан бошлаб 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилишни бошлади.

AKFA Университети абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилишни бошлади

Қабул жараёни жорий йилда 1 мартдан 20 август кунига қадар давом этади.

Ҳужжатлар тўлиқ онлайн шаклда қабул қилинади.

Абитуриентлар қуйидаги факультетларга ҳужжатларини топширишлари мумкин:

- Pre-medicine факультети (бир семестр учун 21 млн сўм);
- Тиббиёт факультети (29 млн сўм);
- Фармакология факультети (21 млн сўм);
- Стоматология факультети (21 млн сўм);
- Ҳамширалик иши факультети (10 млн сўм);
- Бухгалтерия ва молия факультети (14,5 млн сўм);
- Иқтисодиёт бўлими (13,5 млн сўм);
- Амалий математика факультети (12 млн сўм);
- Инглиз тили факультети (12 млн сўм);
- Қурилиш факультети (13,5 млн сўм);
- Архитектура ва дизайн факультети (13,5 млн сўм);
- Компьютер муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм);
- Дастурий таъминот муҳандислиги факультети (13,5 млн сўм).

Абитуриентлар 2021-2022 ўқув йили учун қабул шартлари билан қуйидаги ҳавола ёрдамида танишиши мумкин.

Кириш имтиҳонлари 7 апрель, 7 май, 7 июнь, 7 июль ва 25 август кунлари бўлиб ўтади. Грант ўринларига имтиҳон 7 июль куни бўлиб ўтади.

Онлайн аризани тўлдириш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаси талаб этилади:

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат (шаҳодатнома ёки диплом);
- 3,5 х 4,5 фотосурат;
- IELTS (факультетга қараб камида 5.0 ёки 5.5 балл) ёки унинг TOEFL ёки Duolingo English Test эквиваленти.

Университет фаолиятига ва қабул жараёнига оид тафсилотлар бўйича тўлиқ маълумотни олий ўқув юртининг расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Қабул жараёни билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, университетнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ёзишингиз ёки қабул комиссиясига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

Telegram: @akfauniversity / @akfaunibot
Facebook: fb.com/akfauniversity
Instagram: instagram.com/akfauniversity
YouTube: youtube.com/akfauniversity
Тел.: +998 71 200 01 23

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей