1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
1 марта, 18:05 271 0

Хўжайлида 3 фуқарони девор босиб қолди. Барчаси ҳодиса жойида вафот этган

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатди.
Хўжайлида 3 фуқарони девор босиб қолди. Барчаси ҳодиса жойида вафот этган
Фото: UzNews.uz
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси Хўжайли туманида девор босиб қолганлиги оқибатида вафот этган 3 нафар фуқаро иши юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 28 февраль куни соат 13:00 ларда Хўжайли тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 12:30 да Хўжайли тумани "Маданият" МФЙда яшовчи фуқаро А.А.нинг эски уйини фуқаролар Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т.лар бузаётган вақтда уйнинг девор қисми қулаб тушиши оқибатида учала фуқарони ҳам девор босиб қолган ва улар ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей