1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 марта, 17:51 176 0

AKFA Group Пискентда қаровсиз ҳайвонлар учун бошпана қуришни бошлади

Мазкур объект уч ойда қуриб битказилиши кутилмоқда.
AKFA Group Пискентда қаровсиз ҳайвонлар учун бошпана қуришни бошлади
Фото: kamran.gulamov.akfa
Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида уйсиз ҳайвонлар учун бошпана қурилади. 

AKFA Group компанияси раҳбари Камрон Ғуломов маълум қилишича, айни вақтда мазкур объектни қуриш учун ер олиш билан боғлиқ барча жараёнлар якунланган ва олдиндаги уч ой ичида уйсиз ҳайвонлар учун бошпана қуриб битказилади. 

“Бизнинг ташаббусимиз минглаб ғамхўр одамларнинг эътирофига сазовор бўлганидан хурсандман ва барчани қурилишнинг якуний босқичи – расмий очилишига таклиф қилишдан мамнунман.

Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, хоҳлаган бир киши қурилиш жараёнини интернет тармоғи орқали ҳам кузатиши мумкин. Расмий манбаларимиз ва ОАВ орқали қурилиш жараёнида юз берган муҳим воқеалар тўғрисида сизни хабардор қиламиз”,
дейди Камрон Ғуломов.

Лойиҳа паспортида кўрсатилишича, 1 га ерда қурилиши режалаштирилаётган мазкур бошпанада 1000 бошгача ҳайвонларни сақлаш мумкин. Объект 3 ойда қуриб битказилади ва шу орқали 70 та иш ўрни яратилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей