1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
1 марта, 13:56 375 0

“Жамоатчилик назорати масканлари” маълум шартлар билан тадбиркорга ижарага берилади

Бунда тадбиркорнинг мазкур ҳудудда “Электрон кузатув маскани”ни ташкил қилиши талаб этилади.
“Жамоатчилик назорати масканлари” маълум шартлар билан тадбиркорга ижарага берилади
Фото: zamin.uz
2021 йил 1 июндан маҳалла фуқаролар йиғинларида барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” бинолари (ёки ер майдонлари)ни видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага берилади ва улар негизида “Электрон кузатув маскани” фаолияти ташкил этилади. Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, тадбиркорларга бино (ёки ер) “Электрон кузатув масканлари”ни ташкил этиш шарти билан 5 йил муддатга бепул ижарага берилади.

Ижарага бериладиган бинолар (ёки ер майдонлари)нинг умумий ер майдони 20 метр квадратни ташкил этади, шундан 6 метр квадрат ер майдони “Электрон кузатув маскани”га, қолган қисми тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилади.

Тадбиркорлар томонидан “Электрон кузатув масканлари”га ўрнатилган видеокамералар ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳудудий ички ишлар органларининг навбатчилик қисмидаги “Вазиятни кузатиш марказлари” билан мажбурий интеграцияси таъминланади.

Қайд этилишича, мазкур тартиб маҳаллада хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларни олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ва тадбиркор Маскан жойлашган шоҳ кўчаларнинг кириш жойларига замонавий, IP-технологияларига асосланган видеокузатув мосламалари ва тунги пайтда ҳудудини атрофини ёритиш жиҳозларини ўрнатиши талаб этилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей