1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
1 марта, 13:37 542 0

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ўзбекларга бўлган позицияси қандайлиги айтилди

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев қўшни давлатдаги ўзбеклар ва генерал Абдурашид Дўстум ҳақида Ўзбекистон позициясини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги ўзбекларга бўлган позицияси қандайлиги айтилди
Фото: «Америка Овози»/VOA
Ўзбекистон президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев “Америка овози”га берган интервьюсида мамлакатнинг қўшни давлатда яшовчи этник ўзбекларга бўлган позициясини айтди.

“Биринчи навбатда улар ўзбек диаспораси эмас. Улар миллати ўзбек бўлган афғон фуқаролари. Улар ўзларини афғон сифатида таништиришади ва бу тўғри гап. У ердаги ўзбеклар билан муносабатимиз афғон халқи билан бўлган муносабатларимизнинг бир қисми. Яъни ундан қанақадир бир фарқи йўқ. Биз уларга аввало афғонлар сифатида қараймиз. Расмий Қобулнинг ташвиши ҳақида гапирдингиз, мен ундай деб айтмасдим. Бу Қобулни безовта қилмайди. Нима учун? Чунки 2016 йилдан бери бизнинг Афғонистонга нисбатан сиёсатимиз очиқ-ойдин. Ҳеч қанақанги беркитилган махфий мақсадимиз йўқ”, - деди Исматилла Иргашев. 

У шунингдек, генерал Абдурашид Дўстумни Ўзбекистон қўллаб-қувватлаши ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

“Сизлар (АҚШ) энг кучли махсус хизматга эгасизлар. Наҳотки бирон марта сизлар кўргансизки, Ислом Каримов генерал Дўстумни қабул қилгани ёки қанақадир суҳбат қилганини. Бу бўлмаган. Дўстум – Афғонистон президенти Ашраф Ғани каби ёки вазирлари каби Ўзбекистоннинг ҳамкори”, - деди махсус вакил ўз интервьюсида. 

Унинг таъкидича Ўзбекистон ва генерал Дўстум ўртасидаги бундай гап-сўзлар тарқалишига Афғонистон билан чегара доим очиқ бўлгани сабаб. Бу чегара орқали қўшни давлатдаги барча сиёсий давлат раҳбарлари ташқи дунёга кириб чиқиб юрган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей