1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
1 марта, 13:00 722 0

Сурхондарёда эр собиқ хотини ва қайнонасини ўлдириш учун киллер ёллади

Эркак опаси билан режани амалга ошириш учун ёлланма қотилликка муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони жалб қилган.
Сурхондарёда эр собиқ хотини ва қайнонасини ўлдириш учун киллер ёллади
Фото: UzNews.uz
Сурхондарё ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Денов туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро Г.Т. ўзининг яқин қариндоши Д.Т. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Д.Т.нинг собиқ турмуш ўртоғи Т.А. ва унинг онаси Б.А.ларнинг ўлдирилиши эвазига фуқаро Д.га 3 млн сўм беришни ваъда қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.нинг Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғига берган аризаси бўйича вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Т.ва Д.Т.лар собиқ турмуш ўртоғи ва унинг онасини ўлдирилганлиги ҳақидаги хабарни эшитганидан сўнг ваъда қилинган 3 млн сўм пулнинг 2,5 миллионини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Г.Т.ва Д.Т.ларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей