1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
1 марта, 10:20 802 0

Тошкент шаҳрида заҳарланиб вафот этган талабалар ишини Бош прокуратура назоратга олди

ТАТУ ва Сингапур университети талабаларининг жасадлари ўзлари яшаб келган ижара уйдан номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилганди.
Тошкент шаҳрида заҳарланиб вафот этган талабалар ишини Бош прокуратура назоратга олди
Фото: UzNews.uz
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ижара уйда биргаликда яшаб келган 5 нафар талабанинг номаълум моддадан заҳарланиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят ишини Бош прокуратура назоратга олди.

Мазкур ҳолат бўйича ҳодиса содир бўлган куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.,лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей