1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
28 февраля, 09:36 975 0

Тошкентда 5 киши вафот этган “Шовотландия-1” кафесидаги ёнғин сабабчиси ушланди

Олдин ҳам судланган шахс тунда кафеда ёнғин содир қилган.
Тошкентда 5 киши вафот этган “Шовотландия-1” кафесидаги ёнғин сабабчиси ушланди
Фото: ИИВ
Кеча пойтахтнинг Чилонзор тумани Гулистон кўчасида жойлашган “Шовотландия-1” кафесида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.  

Ўт қўйиш билан боғлиқ жиноят оқибатида беш киши вафот этганди.

Тезкор-қидирув тадбирларида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30 ларда “Матиз” автомашинасида манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.  

Ҳолат бўйича ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу жиноятни муқаддам ЖКнинг учта моддаси билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей