1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
26 февраля, 16:55 399 0

Техникумнинг “аълочи” битирувчилари ОТМга тўлов-контракт асосида қабул қилинади – лойиҳа

Техникум битирувчиларини олий таълим муассасаларига қабул қилишнинг тартиблари ишлаб чиқилди.
Техникумнинг “аълочи” битирувчилари ОТМга тўлов-контракт асосида қабул қилинади – лойиҳа
Фото: Иллюстрация / ДТМ
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан техникумлар битирувчиларини олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш тартибларига оид Низом ҳам тасдиқланиши мумкин.

Мазкур Низом республика олий таълим муассасалари ҳузуридаги техникумларнинг кундузги таълим шаклини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларига қўшимча қабул кўрсаткичлари асосида ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Низом лойиҳасига кўра, бунда ўқиш тўлов-контракт асосида ҳамда техникум бўйсунуви бўйича тегишли ОТМнинг сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларига амалга оширилади. 

Агар тегишли ОТМда муайян таълим йўналиши (курси) бўйича сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакли мавжуд бўлмаган тақдирда кундузги таълим шаклига қабул амалга оширилади.

ОТМларга якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш учун ўтказиладиган танловда иштирок этувчилар тоифасига техникумда ўқиш даврида ўзлаштириш баҳолари фақат “аъло” ва “яхши” бўлган, шу жумладан, ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи “аъло” бўлган фуқаролар киради.

Шунингдек, халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки ДТМ томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификатга эга бўлган ҳамда муайян таълим йўналишига мос фанлар бўйича Республика олимпиадасида совриндор бўлган (1-3-ўринни эгаллаган) техникум битирувчилари суҳбатдан озод этилади ва талабаликка тавсия этилади.

Маълумот учун, талабаликка тавсия этилганлар белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари бажарилгандан сўнг олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан муайян таълим йўналишига 2-курсга ўқишга қабул қилинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей