1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
25 февраля, 09:28 693 0

“Шоввозсой”даги дам олиш маскани тўғрисида маълумот берилди: унга ҳозиргача 495 млрд сўм сарфланган

Қайд этилишича, унда “Ўзбекистон темир йўллари” билан шартнома асосида республика аҳолисига ҳам хизмат кўрсатиб келиняпти.
“Шоввозсой”даги дам олиш маскани тўғрисида маълумот берилди: унга ҳозиргача 495 млрд сўм сарфланган
Фото: Видеодан кадр
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги турли хабарлар юзасидан маълумот берди.  

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йилдаги қарорига асосан, "Угам-Чотқол" миллий табиат боғи тасарруфидаги “Шоввозсой” ўрмон хўжалиги ерлари “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясига темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари, компаниянинг хорижий ҳамкорлари, мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик сайёҳлар учун замонавий экотуризм масканини барпо этиш ва мавжуд экотизимни сақлаб қолиш мақсадида ажратилган.

У ерда 2011 йилдан бошлаб, яъни 10 йил давомида босқичма-босқич қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилган. Барча инвестициялар темир йўл компаниясининг бюджетдан ташқари маблағлари, жумладан даромадлари ҳисобидан амалга оширилган.

“Ўтган ўн йил давомида дам олиш маскани қурилишига сарфланган инвестициялар ҳажми 495 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бир қаторда, миллий боғ ҳудудида табиат ва ҳайвонот оламини сақлаш ва ривожлантириш учун зарур инфратузилмалар яратилди, объектгача электр тармоқлари тортилди, автомобиль йўли ва кичик сув омбори барпо этилди.

Айни пайтда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Назарбек”, “Чимён”, “Хожикент”, “Омонхона” каби дам олиш масканлари, шунингдек “Шоввозсой” мажмуаси ҳам компанияда фаолият юритаётган қарийб 90 минг темирйўлчилар ва аҳолимизга сифатли хизматларни кўрсатиб келмоқда”,
дейилади компания хабарида.

Таъкидланишича, ушбу дам олиш ва соғломлаштириш масканларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан шартнома ва йўлланмалар асосида, темирйўлчилар билан бир қаторда, президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, шунингдек, республика аҳолиси ва чет эллик инвесторлар, ҳамкорлар ва сайёҳларга экотуризм ва экстремал туризм, саломатликни мустаҳкамлаш ва қайта тиклаш хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей