1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
24 февраля, 09:07 238 0

“Ўзбекистон темир йўллари” “обнал фирма”ларга аралашиб қолишида ДСҚнинг ҳам айби борлигини маълум қилди

Компания ҳолат бўйича баёнот бериб, тўланмаган ҚҚС айбдорлардан ундирилиб, солиққа йўналтирилаётганини билдирди.
“Ўзбекистон темир йўллари” “обнал фирма”ларга аралашиб қолишида ДСҚнинг ҳам айби борлигини маълум қилди
Фото: UzNews.uz
Кеча, Давлат солиқ қўмитаси томонидан аниқланган “обнал фирма”ларнинг ярмидан кўпи давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар эканлиги айтилганди.  

“Обнал фирма”лар орқали “пул айлантирган”давлат корхоналари рўйхатини эса бюджетга 2,3 трлн сўм зарар билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарганди.

Компания ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Компаниянинг маълум қилишича, ҳар бир ҳолатни алоҳида чуқур танқидий кўриб чиқилиши натижасида тақдимномада келтирилган 18,8 млрд сўмлик ҳолатдан 530 млн сўмлик шартномаларда (2,8%) битим тузган маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тўлаши лозим бўлган ҚҚСни тўламаган.

Тадбиркорлар томонидан тўланмаган 69 млн сўм ҚҚС айбдор шахслардан ундирилган ва ўрнатилган тартибда солиққа йўналтирилмоқда.

“Шубҳали контрагентлар билан тузилган шартномаларнинг аксарият қисми товар-хом ашё биржаси савдо платформалари орқали расмийлаштирилган. Ушбу йўналишда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Давлат солиқ қўмитасига контрагентларни ишончли солиқ тўловчи корхоналиги ўрганилганидан сўнг товар-хом ашё биржаси савдо платформаларига қўйилиши бўйича ўз таклифини киритди” – дейилади баёнотда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей