1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10473.07 1 EUR = 12426.30 1 RUB = 135.81
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
23 февраля, 19:06 873 0

Тошкентда сохта Миллий гвардия ходимини ўлгунича дўппослашди

Ҳодиса пойтахтнинг Яшнобод туманида содир бўлган.
Тошкентда сохта Миллий гвардия ходимини ўлгунича дўппослашди
Фото: Тергов департаменти
18 февраль куни соат 19:30 да 23 ёшли А.Х. Яшнобод туманида жойлашган кафеда таниши 28 ёшли Б.М. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Б.М. ўзини Миллий гвардия ва ИИБ ходими деб таништирган ва А.Х.ни шахсиятга тегувчи сўзлар билан ҳақорат қилган. Шунда А.Х. унинг 10 сутка қамоқда ўтириб чиқишига айнан Б.М.ни айбдор деган.

Шу куни соат 01:00да А.Х. фуқаро Б.М.ни Катта Қўйлиқ МФЙ ҳудудидаги ер ости йўлагига олиб бориб, дўппослаган. Натижада Б.М. олган тан жароҳатлари оқибатида, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, Б.М. Миллий гвардия ходими эмаслиги, 2-гуруҳ ногирони бўлиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей