1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 февраля, 14:41 309 0

Тошкентда яна бир хусусий ОТМ – “Diplomat university” университети очилади

Унга 2022 йилнинг 1 августига қадар солиқ ва божхона тўловларида имтиёзлар берилмоқда.
Тошкентда яна бир хусусий ОТМ – “Diplomat university” университети очилади
Фото: Давлат тест маркази
Тошкент шаҳрида Матбуотчилар, Сайилгоҳ ва Ота Турк кўчалари кесишмасида жойлашган бинода жойлаштириладиган “Diplomat university” университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур олий ўқув юртини ташкил этиш тўғрисида таклиф Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Diplomat university” МЧЖга  тегишли бўлиб, муассаса нодавлат асосда олий таълим хизматларини кўрсатади.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, университет таълим жараёнини чет эл тажрибаси асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режалари ва илмий дастурларга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Университетда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, ҳуқуқшунослик ва ҳалқаро муносабатлар йўналишларида педагогик фаолият жорий қилинади ва ўқитиш ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида таълимнинг кундузги, масофавий (онлайн) ва кечки шаклларида, кредит тизимига асосланган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, муассасага “The Times Higher Education” ТОП-1000 рейтингига киритилган чет эл университетларининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 августга қадар барча турдаги солиқларни тўлаш ва айрим божхона тўловларидан озод қилинмоқда.

Маълумот учун, “Diplomat university” МЧЖ Ўзбекистонда 2020 йил 9 сентябрь куни рўйхатдан ўтган. Мазкур МЧЖ раҳбари Сайдаменова Ҳилола Батирхоновна ва унинг устав капиталидаги 100 млн сўм миқдорида маблағга Сайдаменов Дилшод Хасанович эгалик қилади.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент амалий фанлар университети ҳам иш бошлаши айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей