1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 февраля, 13:22 224 0

Оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲлар оғир жиноятлар таснифига ўтказилади

Амалдаги тартибга кўра, бу турдаги жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноят сифатида баҳоланади.
Оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲлар оғир жиноятлар таснифига ўтказилади
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасига кўра, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, беш йилдан ортиқ бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар ҳам оғир жиноятлар таснифига ўтказилади.  

Ушбу ўзгартириш жазо миқдори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб белгиланишига оид умумэътироф этилган қоидаларга асосланади.

“Жумладан, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этилиб, оқибати ўлим ва бошқа оғир оқибат билан тугаган жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш назарда тутилган. Бугунги кунда одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятнинг унча оғир бўлмаган жиноят сифатида баҳоланиши одиллик принципига тўғри келмайди”, дейилади Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасига оид тушунтириш хатида.

Маълумот учун, амалдаги Жиноят кодексига кўра, унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.

Оғир жиноятларга эса қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей