1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
23 февраля, 12:31 245 0

Қашқадарёда ағдарилиб кетган Damas’га ёрдамга келган 2 кишини “КамАЗ” уриб кетди

Damas йўлда ётган жисмни четлаб ўтмоқчи бўлиб кескин бурилган ва ағдарилиб кетган. Ёрдамга келган ўткинчилар эса юк машинаси томонидан уриб юборилди.
Қашқадарёда ағдарилиб кетган Damas’га ёрдамга келган 2 кишини “КамАЗ” уриб кетди
Фото: Видеодан кадр
Жорий йил 17 февраль куни соат 06:20 ларда Чироқчи туманида Damas машинаси ҳайдовчиси Қаршидан Самарқандга қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтда йўлда номаълум жисмни кўради ва уни босиб кетмаслик учун айланиб ўтаётганда ағдарилиб кетади. Бу ҳақда "Замон" кўрсатувида маълум қилинди.

Шундан сўнг машинадаги ҳайдовчи ва йўловчига ёрдам бериш мақсадида бошқа ўткинчилар тўхтайди. Damas’дан ҳайдовчи ва йўловчилар чиқариб олинади. Кўплашиб Damas’ни тиклаб қўйишади. Шу пайт ушбу йўлдан тез ҳаракатланиб келган “КамАЗ” юк машинаси Damas’га ёрдам берган одамлардан икки нафарини уриб юборади. 

Оқибатда улардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этади.

Damas ҳайдовчисининг гувоҳлик беришича, улар машинани тиклаб, йўл четига ўтказаётган пайтда юк машинаси узоқдан тезликни пасайтирмай ҳаракатланишда давом этган. Улар қўл ҳаракати билан “КамАЗ” ҳайдовчисига ишора қилган, аммо фойдаси бўлмаган.

Шунингдек, ўрганишларга кўра, ўша куни “КамАЗ”га меъёрдан ортиқ юк ортилгани, натижада ҳайдовчи машинани тўхтата олмагани аниқланган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей