1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
23 февраля, 10:17 219 0

2021 йилда 11 та янги ГЭС қурилади

Қайд этилишича, жорий йилда гидроэнергетика соҳасида қиймати $1,4 миллиардлик 16 та лойиҳа режалаштирилган.
2021 йилда 11 та янги ГЭС қурилади
Фото: president.uz
2021 йилда 11 та янги гидроэлектр станцияси қурилиб, 587 мегаватт электр қуввати яратилади.

Бу ҳақда кеча, 22 февраль куни президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятида ҳамда гидроэнергетика тармоғида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишувида маълум қилинган.  

Қайд этилишича, жорий йилда умумий қиймати 1 млрд 420 миллион доллар бўлган 16 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, у ўз ичига 11 та янги гидроэлектр станция қурилиши ҳамда 5 та мавжуд станциялар модернизация қилиниб, ишлаб чиқариш имконияти кенгайтирилишини олади.

Давлат раҳбари лойиҳаларни сифатли, илмий ёндашган ҳолда амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиб, қўшимча қиймат яратиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортга йўналтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 майдаги қарори билан 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури маъқулланган эди. Бу дастурга жами 3 млрд 400 млн долларлик 65 лойиҳа киритилган бўлиб, шундан 34 таси янги қувватлар ташкил этиш, 31 таси мавжудларини модернизация қилишга қаратилган. Бугунги кунда 1 минг 100 мегаваттлик 12 та лойиҳа ишга туширилган. 950 мегаваттлик яна 20 та лойиҳа якуний босқичда амалга оширилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей