1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10500.03 1 EUR = 12661.56 1 RUB = 140.70
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 февраля, 09:53 189 0

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинди

Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинган.
Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинди
Фото: Миллий гвардия
Президентнинг тегишли қарори билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинди.  

Мазкур қарор билан Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси, Низоми ҳамда ишчи ва хизматчиларга ҳақ тўлаш бўйича лавозим тариф разрадяларининг рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади. 

2021 йил 1 июлдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда 20% миқдорда ойлик устама берилади, бундан ташқари, лавозим маошларини белгилашда тариф коэффицентлари ўртача икки бараваргача оширилган ҳолда қўлланилади. 

2021 йил 1 майдан эса объектларни қўриқлаш тизими такомиллаштирилади, шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектлар босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказилади, жисмоний қўриқлаш қисқартириб борилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей