1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
22 февраля, 19:43 99 0

Ўзбекистон январь ойида  $40,8 миллионлик мева-сабзавот экспорт қилди

Мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Қозоғистонга тўғри келади. 
Ўзбекистон январь ойида  $40,8 миллионлик мева-сабзавот экспорт қилди
Фото: president.uz
Ўзбекистонда 2021 йил январь ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 40,8 млн AҚШ доллари қийматли 63,8 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспорт қилинган. Бунда  2019 йилнинг мос даврига нисбатан 2 372,1 млн AҚШ долларида ўсиш кузатилиб, 6,2% га кўпайди. 

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 25,4 млн AҚШ долларига тенг 46,9 минг тонна сабзавот, шунингдек, 7,1 млн AҚШ доллари қийматидаги 8,8 минг тонна мева ва резаворлар экспорт қилинди.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Қозоғистон, Хитой, Россия ҳамда Қирғизистон ҳиссасига тўғри келган.            

Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани боис, экспорт қилинаётган мева ва сабзавотларнинг улуши 5,9% ни ташкил этди.

Мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Қозоғистонга тўғри келади (мева ва сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг 19,8 фоизи), бу Aфғонистонга экспорт ҳажмидан 2,7 баравар кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 1 млрд долларлик мева ва сабзавот экспорт қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей