1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
22 февраля, 18:06 173 0

Фарғонада MAN ва Nexia иштирокида ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди

Ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ЙТҲга сабаб бўлди.
Фарғонада MAN ва Nexia иштирокида ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, 21 февраль куни соат 06:40 ларда фуқаро С.А. Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN  Trailer” юк машинасини бошқараётганда ухлаб қолиши туфайли бошқарувни йўқотади.

Машинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган У.И. бошқарувидаги Nexia-2’нинг йўлига кўндаланг туриб, тўқнашиб кетган. 

Оқибатда Nexia-2’даги йўловчилар Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Яна бир йўловчи Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей