1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10477.86 1 EUR = 12606.96 1 RUB = 141.84
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 февраля, 17:47 202 0

“Обнал” фирмаларнинг учдан бир қисми қурилиш соҳасига тегишлилиги аниқланди

Улар 201,9 млрд сўм миқдорида ноқонуний операцияларни амалга оширишган.
“Обнал” фирмаларнинг учдан бир қисми қурилиш соҳасига тегишлилиги аниқланди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси ҚҚС “сохта” операцияларининг қайси соҳада кўпроқ кузатилгани юзасидан маълумот берди.  

Аввалроқ, солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида ўрганишлардан сўнг корхоналар реестридаги 396 та тадбиркорлик субъекти фаолияти шубҳали деб топилгани ва уларга нисбатан камерал солиқ текширувлари ўтказилиши маълум қилинган эди.

Унга кўра, ҳозиргача шубҳали корхоналар билан “сохта” операцияларни амалга оширган 7 990 та тадбиркорлик субъекти аниқланди. 

Ушбу ноқонуний операциялар:

–  қурилиш соҳасида – 35% (201,9 млрд сўм), 

–  савдо соҳасида – 25% (467,8 млрд сўм), 

–  ишлаб чиқариш соҳасида – 18% (96,7 млрд сўм), 

–  хизмат кўрсатиш соҳасида – 14% (69,5 млрд сўм) 

–  бошқа йўналишларда – 8% (83,5 млрд сўм)ни ташкил этди. 

Хусусан, жорий йилнинг 21 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2 534 та корхонада 534,6 млрд сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.
 
Натижада,

“Сохта” операциялар фактлари (498,9 млрд сўм) тасдиқланди: 

– қурилишда 943 та тадбиркорлик субъекти (93,5 млрд сўм);
– савдода 658 та тадбиркорлик субъекти (271,8 млрд сўм); 
– хизмат кўрсатишда 293 та тадбиркорлик субъекти (30,6 млрд сўм); 
– ишлаб чиқаришда 344 та тадбиркорлик субъекти (42 млрд сўм). 

ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти айрим ҳолларда қисман тасдиқланди (8,1 млрд сўм): 

– қурилишда 22 та тадбиркорлик субъекти (3,2 млрд сўм);
– савдода 23 та тадбиркорлик субъекти (4,1 млрд сўм); 
– хизмат кўрсатишда 8 та тадбиркорлик субъекти (507 млн сўм); 
– ишлаб чиқаришда 3 та тадбиркорлик субъекти (254,6 млн сўм).

ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олинганлиги бўйича 27,6 млрд сўмлик асослантирувчи ҳужжатлар тақдим этилди. Бунга асосан ортиқча маблағларни қайтариш юзасидан тезкор жараёнлар бошланди: 

– қурилишда 27 та тадбиркорлик субъекти (3,5 млрд сўм);
– савдода 31 та тадбиркорлик субъекти (11,8 млрд сўм); 
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (1,1 млрд сўм); 
– ишлаб чиқаришда 11 та тадбиркорлик субъекти (9,7 млрд сўм).

Камерал солиқ текширувлари жараёнида 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди: 

– қурилишда 37 та тадбиркорлик субъекти (2,7 млрд сўм);
– савдода 57 та тадбиркорлик субъекти (2,1 млрд сўм);
– хизмат кўрсатишда 11 та тадбиркорлик субъекти (317,4 млн сўм);
– ишлаб чиқаришда 12 та тадбиркорлик субъекти (42,8 млн сўм).
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей