1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Тайинлов
22 февраля, 16:57 346 0

Uzbekistan Airports компанияси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Янги раҳбар бундан аввал "Роскосмос" корхонасини бошқарган. Домодедово аэропортини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.
Uzbekistan Airports компанияси раҳбариятида ўзгариш бўлди
Фото: russian.space
Uzbekistan Airports компаниясига Раъно Фрунзеевна Жўраева раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда компания кузатув кенгаши аъзоси Азиза Умарова маълум қилди.  

“Унинг сўнгги иш жойи Россиядаги энг йирик аэрокосмик холдинг - "Роскосмос" корхонасининг раҳбари бўлган. Шунингдек, у транспорт соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишда, хусусан, Фуқаро авиацияси инновацион марказида ҳаво орқали юкларни ташишда е-Freight стандартини амалга оширишда ҳамда Домодедово аэропортини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган”, деб ёзади Азиза Умарова.

Шунингдек, у Uzbekistan Airways компанияси раҳбариятида ҳам ўзгаришлар рўй берганини ёзиб қолдирган, бироқ бу ўзгариш ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Uzbekistan Airports АЖга Равшан Исмоилов раҳбарлик қилиб келар эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей