1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
22 февраля, 15:16 134 0

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ўзининг асосий йўналишларини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ўзининг асосий йўналишларини маълум қилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этди.   

Ўзбекистон президенти республиканинг Кенгаш доирасидаги фаолиятининг устувор йўналишларини маълум қилди.

Биринчиси – инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;

Иккинчиси – гендер сиёсати масалалари, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва
ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан ошириш;

Учинчиси – алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш;

Тўртинчиси – ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

Бешинчиси – мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш;

Олтинчиси – “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказиш;

Еттинчиси – фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш;

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Мамлкатда қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади. 

Бу борада қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилинишини тилга олди.

Давлат раҳбари нутқининг якунида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилиши ва фаол илгари суришини билдирди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей