1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 февраля, 13:50 183 0

Тошкентда шифокорларни урганларга нисбатан жиноят иши очилди

Онасининг ўлимида тиббиёт ходимларини айблаган йигит ва унинг дўстлари шифохонада жанжал кўтарганди.
Тошкентда шифокорларни урганларга нисбатан жиноят иши очилди
Фото: ССВ
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 18 февраль куни тахминан соат 23:50 ларда Яккасарой туманидаги, И. Иргашев номидаги 4-сонли шаҳар клиник шифохонасидаги изолятор хонасида 28 ёшли Ф.М. шахси аниқлаштирилаётган икки нафар танишлари билан қўл ва оёқлари ёрдамида Тез тиббий ёрдам бўлими 3-сонли подстанция шифокори 31 ёшли Д.У. ва фельдшер 20 ёшли А. А.га тан жароҳати етказган.   

Жиноятнинг сабаби ўрганилганда, Ф.М. шифокорларнинг ўз ишига совуққонлик билан ёндашганлиги сабабли онаси Д.Н.нинг ўлими юз берган деган фикрда бўлганлиги аниқланган. Марҳум Д.Н. юқорида қайд этилган касалхонага тез тиббий ёрдам машинасида клиник ўлим ҳолатида олиб келинган.  

Воқеа натижасида иккала тиббиёт ходимлари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Шифокорлар олган оғир тан жароҳатлари билан реанимация бўлимида қолмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей