1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 февраля, 13:00 175 0

Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади

Университет дори воситалари ва косметология каби соҳаларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.
Тошкент вилоятида Фармацевтика техник университети очилади
Фото: ЎзА
Қибрай туманида фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.  

Қайд этилишича, Фармацевтика техник университети Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери доирасида ташкил этилади. 

Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 28 апрелда “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этишга доир президент қарори қабул қилинган  ва унда кластерга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 50 миллион долларгача суммада маблағлар ажратиш белгиланган эди.

“Tashkent Pharma Park” кластерининг илмий-таълим таркибий қисмини молиялаштириш манбаи Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF) линияси бўйича 136 миллион АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли кредитлари ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей