1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 февраля, 11:40 787 0

Тошкентда калтакланган йигитлар мебель дўконини ёқиб ўч олишди

Гуммачи йигитни урганлар у ва унинг қариндошидан калтак еди. Қасд олиш мақсадида мебель дўконига ўт қўйиб, 500 млн сўмлик моддий зарар етказди.
Тошкентда калтакланган йигитлар мебель дўконини ёқиб ўч олишди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йилнинг 14 февраль куни соат 19:00 ларда Чилонзор тумани Гулистон мавзеси ТХАЙ кўчасида гумма сотувчи Ёдгор А. ва уни олдин урган Саиджон С., Жавоҳир Т. билан жанжал содир бўлди.  

Саиджон С., Жавоҳир Т. билан Lacetti’да келиб, Ёдгор А.ни тўхтатишган вақтида, у ушбу автомашинани олд ва икки олд эшиклари ойналарини аравада бўлган стол оёғи билан уриб синдириб, ушбу стол оёғи билан Саиджон С.га ҳам тан жароҳати етказган. Ушбу жанжалга Ёдгор А.нинг қариндоши Баҳодир К. ҳам қўшилиб, қўлидаги темир қувур (труба) билан Саиджон С.га тан жароҳати етказган.

Ушбу жанжалдан сўнг, 15 февраль куни соат 04:50 да, Саиджон С. ва Жавоҳир Т.лар қасд олиш мақсадида, Баҳодир К.га тегишли, укаси Комил К.нинг номида бўлган Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудидаги “Ҳалима ҳожи она” мебеллар дўконига қасддан ўт қўйиб, жами 500 млн сўмлик моддий зарар етказади.

Шунингдек, ушбу мебель дўконига туташган “Grant Builder” МЧЖнинг сотув маркази биносининг бир қисмига ҳам ёнғин ўтиб, 100 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

Ушбу ҳолат бўйича Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Саиджон С. ва Жавоҳир Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Саиджон С. ва Жавоҳир Т.лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, Ёдгор А. ва Баҳодир К.ларга нисбатан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “Б, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ёдгор А. ва Баҳодир К.лар ҳам жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей