1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
22 февраля, 10:31 141 0

Бир пақир оҳак топиш қийинми? - Шавкат Мирзиёев маҳалла раисини кескин танқид қилди

Намангандаги “Бунёдкор” маҳалласига кутилмаган ташрифни амалга оширган президент сектор раҳбарлари аҳволни кўрмаганлигини танқид остига олди.
Бир пақир оҳак топиш қийинми? - Шавкат Мирзиёев маҳалла раисини кескин танқид қилди
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига қилган сафарида “Бунёдкор” маҳалласига кутилмаган ташриф билан келганди.  

Президент МФЙ биносининг аҳволини кўриб, сектор раҳбарларини кескин танқид қилди. 

“Махсус ракурс” кўрсатувида ҳудудга масъул шаҳар прокурори ва шаҳар ҳокимини сўроққа тутгани берилди:

“Водий деган жойда дарахтлар эктириб, ахлатни олдириб қўйса бўладику. Нега оқлатмаяпсан? Одамлар билан қандай учрашяпсан? Жаноб прокурор, полковникмишсан, оғайни. Нимага мен сени бу ерга олиб келдим? Нима бу? Қандай виждон билан мажлисда ўтирдинг икковинг? Сизлар қачон одамларни дарди билан яшайсизлар?”, - деди давлат раҳбари.

Президент маҳалла раисига ҳам юзланиб, маҳалла раисларига ишониб, баландпарвоз гапларни гапириб юрганини айтди. 

“Раисбова сиз-чи? Олдин муовин бўлганакансиз. Бу нима яшаш? Бу ерга дарахтлар экиб, йиғиштириб қўйса бўлади-ку. Сизларга катта-катта режалар қўйяпман. Маҳалла ислоҳотчиймиш... Мени ишончимнимас, халқнинг ишончини оқлашинг керак. Сенга қараб одамлар менга баҳо беради. Оқласанг бўларди-ку, бир пақир оҳак топиш қийинми?”, - деди Шавкат Мирзиёев маҳалла раисини танқид қиларкан.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей