1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
21 февраля, 19:17 567 0

Тадбиркорлар ҚҚС бўйича ноҳақ бўлиб чиқди

94% ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти тасдиқланди.
Тадбиркорлар ҚҚС бўйича ноҳақ бўлиб чиқди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқларни камроқ тўлаш мақсадида, пул маблағларини нақдлаштириш билан шуғулланувчи 396 та “бир кунлик фирмалар” хизматидан фойдаланган 10 мингга яқин ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, 5 кун муддатда инкассо топшириқномалари қўйилиши бўйича хабарномалар юборилганди.

ДСҚнинг маълум қилишича, фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига республика бўйича жами 2 358 та корхонада 528,5 млрд сўмлик асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:

– 2 216 та, яъни 94% корхонада (492,8 млрд сўм) “сохта” операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– 57 та, яъни 2,4 фоиз (8,1 млрд сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти қисман тасдиқланди;

– 85 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,6% солиқ тўловчилар томонидан 27,6 млрд сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди. 

Шунингдек, 118 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисобга олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,3 млрд сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей