1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Реклама
22 февраля, 12:59 207 0

MacCoffee’нинг «Совғалар 1,2,3да» акциясининг бош совринини Хоразм вилоятидаги уй бекаси қўлга киритди

Хоразм вилоятида яшовчи Ўлмасхон Аташева MacCoffee’дан «Совғалар 1,2,3да» акциясининг бош мукофоти – янги Cobalt автомобилининг навбатдаги эгаси бўлди.

MacCoffee’нинг «Совғалар 1,2,3да» акциясининг бош совринини Хоразм вилоятидаги уй бекаси қўлга киритди

Хоразм вилоятининг Юқори-Дўрмон қишлоғида яшовчи Ўлмасхон Аташева MacCoffee’дан «Совғалар 1,2,3да» акциясининг бош мукофоти – янги Cobalt автомобилининг навбатдаги эгаси бўлди. 18 февраль куни ҳиссиётлар ва қувончга тўла бош совринни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўлмасхон – ёш уй бекаси, уч фарзанднинг онаси. Ғолиб тан олганидек, у узоқ вақтдан бери «MacCoffee 3 in 1» қаҳвасининг мухлисидир. Оналик таътилига чиқишдан олдин ҳам, сотувчи бўлиб ишлаганида, Ўлмасхон кундалик иши давомида албатта бир неча марта севимли ичимлигидан баҳра олган. Оналик таътилига чиқиб, ғолибимиз ўз дидига содиқ қолди: ҳар куни бозорга харид учун борганда, у албатта 10 дона «MacCoffee 3 in 1» маҳсулотини олади.

Урганчлик ёш она «Совғалар 1,2,3да» улкан акцияси ва янги Chevrolet Cobalt ютиш имконияти ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали билиб олган. У иккиланмасдан иштирок этишга қарор қилган: «СМС’дан кодларни юбориш менга осон бўлиб туюлди, мен барибир ҳар куни «MacCoffee» ичаман. Боз устига, совринларни ютиб олиш имконияти ҳам мавжуд. Тўсатдан омад кулиб боқса! Албатта, мен машина ҳақида орзу қилардим. Лекин, биласизми, ютуққа балансни тўлдириш ҳам жуда ва жуда ёқимли эди. Бу борада ҳам менинг бир неча бор омадим келди»

Ғолиб автомобилни ютган кунни ўзгача ҳаяжон билан эслайди: «Бу 1 февраль куни соат 19:33да бўлган. Ўша куни мен аллақачон бир нечта кодларни юборган эдим ва боламдан охирги кодни юборишини сўрадим. Жавоб кутилмаганда тезда келди. Мен шунчаки ишонолмадим, дарҳол эримга хабар бердим - қувончимизнинг чегараси йўқ эди. Биз ушбу ажойиб янгиликни дарҳол қариндошларимизга етказдик».

Қаҳрамон аёл билан биргаликда, унинг икки овсинлари ва тоғаси маросимга келишди. Дўстона ва илиқ оила ҳиссиётларини яширмади. Ўлмасхонга яқин кишиларнинг кўзларида қувонч кўз ёшлари милтирарди. MacCoffee Original’дан «Совғалар 1,2,3да» акциясининг мукофотлаш маросимларини доимий олиб борувчи Индира Мифтахова автомобиль калитларини қаҳрамонга топширган. Шунингдек, ранг-баранг гулдаста ҳамда ғолиб оиласи билан биргаликда маросимнинг барча иштирокчилари мамнуният билан татиб кўрган чиройли торт ҳам маросимда ўрин топди.

Эслатиб ўтамиз, акция 2021 йил февраль ойининг охиригача давом этади. Бу шуни англатадики, сизда Chevrolet Cobalt’нинг бахтли эгаси бўлиш учун ҳали ҳам вақт бор ва эҳтимол янги ғалаба ҳикояси сизники бўлади. Шунингдек, сиз янги смартфонни ютиб олишингиз ёки мобиль телефонингиз балансини тўлдиришингиз мумкин. Фақат «MacCoffee 3 in 1 Original» акцияли сашетларини сотиб олинг, кодини топинг ва 3223 қисқа рақамига юборинг.

Биз эса ажойиб Ўлмасхонни ғалаба билан яна бир бор табриклаймиз ва унга энг яхши тилакларимизни тилаймиз!

Акция ҳақида батафсил билиб олинг:

Сайт: maccoffee.uz
Facebook: facebook.com/macCoffee3in1.uz
Instagram: @maccoffee3in1.uz
Telegram: t.me/MaccoffeeUzb

Реклама ҳуқуқлари асосида

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей