1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
20 февраля, 11:33 161 0

2030 йилгача аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади

Шунингдек, Ўзбекистонни урбанизациялаш даражаси 60 фоизгача оширилади.
2030 йилгача аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади
Фото: Иллюстрация
Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.  

Унга кўра, ижтимоий ривожланишнинг мақсадлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

–  аҳолининг, шу жумладан унинг заиф қатламларининг сифатли таълим, соғлиқни сақлаш хизматларидан, қулай яшаш шароитларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, шунингдек ёш аҳолининг 50 фоизини олий таълим билан қамраб олиш;

–  ўртача умр кўриш давомийлигини 74,6 ёшдан (2018 йил) 78 ёшгача ошириш, оналар ўлими коэффициентини учдан бирга, шу жумладан янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини икки баробарга камайтириш;

–  жон бошига ўртача уй-жой билан қамраб олинишини 15,5 квадрат метрдан (2019 йил) 20 квадрат метргача етказиш (ёки ўртача 5 кишилик оилага 100 квадрат метр) ва мамлакатни урбанизациялаш даражасини 60 фоизгача ошириш;

–  аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини йирик шаҳарларда 98 фоизгача, туманларда эса 95 фоизгача ошириш;

–  республиканинг йирик шаҳарларида 87 фоиздан ортиқ ва вилоятлар марказларида аҳолининг 54 фоизидан кўпроғини канализация тизимига улашни таъминлаш, шунингдек аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш.

Шунингдек, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ миқдорини 2025 йилда $2500 ҳамда 2030 йилда $4 минг доллардан юқори бўлишини таъминлаган ҳолда республиканинг Жаҳон банки таснифи бўйича “юқори ўрта даромадли” мамлакатлар гуруҳига кириши учун замин яратилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей