1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
20 февраля, 09:42 93 0

2021 йилда Хитой ва Ҳиндистон раҳбариятининг ташрифи кутилмоқда

ТИВ вакили мазкур давлатлар раҳбарларининг ташрифи муддатини пандемия сабабли олдиндан айтишнинг имкони йўқлигини айтмоқда.
2021 йилда Хитой ва Ҳиндистон раҳбариятининг ташрифи кутилмоқда
Фото: Синьхуа
2021 йилда Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташриф буюриши кутиляпти. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов маълум қилди.

–  2021 йилда фақат олий даражада эмас, ҳар томонлама ташрифларни режалаштирганмиз. Аммо биз ва ҳамкорларимиз ҳам пандемия шароитини инобатга олишга мажбурмиз. Олдимизда минтақага оид ташрифлар бор. Бундан ташқари, Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг ташрифи ҳам мўлжалланган. Бу борада керакли ишлар олиб бориляпти. Лекин бунда аниқ муддатни олдиндан айтиб бўлмайди, чунки пандемия шароитида бу имконсиз нарса, - деди Фурқат Сиддиқов.

Вазир ўринбосари жорий йилда 2021 йилда Ўзбекистон фаол ташқи сиёсат олиб боришини ҳамда Ўзбекистон “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам маълум қилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей