1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
20 февраля, 09:26 114 0

Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолият концепциясининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди

Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ташқи сиёсий фаолият концепцияси янги таҳрирда қабул қилиниши ҳақида айтилганди.
Ўзбекистон Ташқи сиёсий фаолият концепциясининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди
Фото: president.uz
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилиб, янги таҳрирда ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков маълум қилди.  

ТИВ вакилининг маълум қилишича, янги таҳрирдаги Ташқи сиёсий фаолият концепциясининг асосий мақсад ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

–  замонавий халқаро шароитлардаги ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий соҳаларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш;

–  2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг самарали бажарилишини таъминлаш;

–  Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш;

–  Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши – Марказий Осиёда доимий тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, барча минтақавий ва икки томонлама муаммоларни конструктив ёндашув, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, оқилона муроса ва умумий жавобгарлик асосида биргаликда ҳал этишни таъминлаш;

–  Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи, ўрни ва обрўсини мустаҳкамлашга қаратилган барча давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик ва дўстлик муносабатларининг барқарор тизимини барпо этиш.

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги концепцияда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий вазифаларнинг иерархияси кенгайтирилиб, бир қатор қуйидаги масалалар, яъни:

–  жаҳон сиёсатининг маданий-цивилизациявий ва гуманитар қисми, диний омил, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;

–  Ўзбекистоннинг хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш;

–  янги муҳим халқаро тенденциялар, шу жумладан, иқтисодий, табиий-хом ашёвий, технологик ва ахборот омилларининг аҳамиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Ташқи сиёсий фаолият концепцияси:

–  хорижда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тизимли равишда илгари суришга;

–  хорижий мамлакатлар билан дўстона, тенг ҳуқуқли муносабатларни ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни муттасил ва изчил ривожлантиришга;

–  Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий муносабатлар тизимига чуқур интеграциялашуви ва халқаро рақобатбардош миллий иқтисодиётни юксалтириш учун қулай ташқи шарт-шароитларни яратишга;

–  минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда самарали минтақавий ҳамкорлик тизимини шакллантиришга;

–  Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятини тубдан яхшилашга;

–  Ўзбекистоннинг халқаро имижи ва нуфузини янада мустаҳкамлашга мўлжалланган.

Ташқи сиёсий фаолият концепцияси лойиҳаси идоралараро келишувдан ўтган ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган. Ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ташқи ишлар вазирлигининг устувор ва долзарб вазифаларидан бири сифатида Ташқи сиёсий фаолият концепциясини янада такомиллаштириб, унинг янги таҳририни ишлаб чиқишни белгилаб берган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей