1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.50 1 EUR = 12763.22 1 RUB = 141.09
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
19 февраля, 16:46 254 0

“Спартак” “ёши кичрайтирилган ўзбекистонлик”ни асосий таркибдан чиқариб ташлади

Клуб мавсумнинг қолган қисми учун ярим ҳимоячини “заявка”га киритмади.
“Спартак” “ёши кичрайтирилган ўзбекистонлик”ни асосий таркибдан чиқариб ташлади
Фото: spartak.com
Москванинг “Спартак” футбол клуби Остон Ўруновни “заявка”га киритмади. Мураббийлар штаби уни мавсумнинг қолган қисмида кўрмоқчи эмас. Бу ҳақда Россиянинг қатор спорт нашлари хабар бермоқда.  

Футболчининг келажаги бўйича бир неча вариант кўриб чиқилмоқда.

Ярим ҳимоячи ўтган йили “Спартак”ка кўчиб ўтганди. У ҳозирчага 9 ўйинда атиги 1 гол урган.

Эслатиб ўтамиз, “СКA-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи Сергей Юран ўз интервьюсида Ўзбекистон МТЖ аъзосининг ёши 4-5 йилга катта эканлигини айтганди.

Бунинг ортидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирганди. 

РФС ҳолатни ўрганиб чиқиб, мураббийни айтган гаплари учун 250 минг рубль (тақрибан 35,6 млн сўм) жаримага тортганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей