1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Технологиялар
19 февраля, 12:38 189 0

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаб олди

Айни вақтда мамлакатда мобиль интернет тезлиги 12,94 Мбит/с ни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингдаги ўрнини яхшилаб олди
Фото: wsj.com
Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2021 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда аниқланган ва мобиль интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди.

Унга кўра, аниқланган интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккита позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с ни ташкил этди.

Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди. Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобиль интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.

Ўзбекистон АКТ вазирлиги таъкидича, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги 3 бараварга – 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача ўсган. Бу борада умумжаҳон рейтингида эса 2020 йил бошида 104-ўриндан 94-ўрингача кўтарилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей