1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
19 февраля, 11:15 163 0

“Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тузилмасидан чиқарилмоқда

Президент қарори лойиҳасига кўра, корхона янги тузилган бошқарма тасарруфига ўтказилади.
“Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тузилмасидан чиқарилмоқда
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
“Тошкент шаҳар транспорти соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасига мувофиқ, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ташкил этилмоқда.

Унга шаҳар транспортини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича қатор вазифалар юклатилди.

Шунингдек, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тузилмасидан чиқариб, Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасига ўтказилади.

Аввалроқ, президент мутасаддиларга Тошкент шаҳар жамоат транспортини ягона тизим асосида тартибга солиш, молиялаштириш ва табақалашган тарифларни белгилаш бўйича топшириқ берганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей