1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 февраля, 10:34 187 0

Самарқандда 44 ёшли фуқарони поезд уриб кетди

Фуқаро ўз эҳтиётсизлиги туфайли бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Самарқандда 44 ёшли фуқарони поезд уриб кетди
Фото: UzNews.uz
2021 йил 17 февраль куни транспорт прокурори М. Ходжаев, ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи Р. Ташпулатов ҳамда тегишли мутасаддилар Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган темир йўлларда йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида жамоатчилик билан йиғилиш ўтказди.

Унда 2021 йил 14 февраль куни содир бўлган бахтсиз ҳодиса муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, “Тошкент – Самарқанд – Бухоро” йўналишида қатновчи “Шарқ” йўловчи поезди Жума темир йўл бекатида “Фурқат” маҳалласида яшаб келган 1977 йилда туғилган С.С.ни уриб кетган. 

Темир йўлни белгиланмаган жойидан ўтиш вақтида фуқаро ўз эҳтиётсизлиги туфайли бел, қўл ва оёқ қисмларидан тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей