1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 февраля, 10:11 346 0

Катта Фарғона каналидан “Жигули” чиқариб олинди. Унинг салонида 4 ёшли қиз ҳам бўлган

Фарғонада оилавий жанжал оқибатида бошқарувни йўқотган йигитнинг машинаси каналга тушиб кетди. 
Катта Фарғона каналидан “Жигули” чиқариб олинди. Унинг салонида 4 ёшли қиз ҳам бўлган
Фото: Видеодан кадр
Катта Фарғона каналининг Боғдод тумани Ултарма МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан сувга тушиб кетган автомашина ва унинг салонидан уч кишининг жасади чиқариб олинди.

Маълум қилинишича, Бувайда тумани Қўнғирот МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро ўз бошқарувидаги ВАЗ 2101 автомашинасида канал қирғоғидаги йўл бўйида ҳаракатланаётиб, каналга тушиб кетади. 

Автомашина салонида Бувайда туманида яшаган турмуш ўртоғи ҳамда 4 ёшли қизчаси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Суриштирув жараёнларида 2019 йилнинг ноябридан буён ушбу оилада ўзаро низо бўлиб келаётгани, хотин ота-онасиникига кетиб қолгани, бироз вақтдан сўнг эса эр турмуш ўртоғини ота-онасидан кечирим сўраш шарти билан яна қайтариб олиб келгани ойдинлашди. 

Аммо ўзаро келишмовчиликлар барҳам топмасдан, ҳодиса содир бўлган куни эр хотини ва қизини қайнонасининг уйига олиб бориб ташламоқчи бўлиб канал ёқалаб автомашинасини бошқарган. 

Бахтсиз ҳодисага автомобиль салонида ўзаро жанжалнинг давом этган бўлиши мумкинлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей