1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10554.34 1 EUR = 12837.24 1 RUB = 143.43
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 февраля, 17:14 276 0

Ташқи меҳнат миграцияси Германияда ишлашга 500 ишчи юборилишини маълум қилди

Номзодларга тил билиш, камида 3 йил у ерда ишлашга тайёр бўлиш каби талаблар қўйилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси Германияда ишлашга 500 ишчи юборилишини маълум қилди
Фото: Иллюстрация / Fabrizio Bensch
Германиянинг ваколатли ташкилотлари 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларини ишга олмоқчи. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролар ушбу давлатда тиббиёт, қурилиш, йўлсозлик, информацион технологиялари, логистика, қарияларни парвариш қилиш, металл конструкциялари ва бошқа техник соҳаларда ишлаши кўзда тутилмоқда.

Шу муносабат билан, Германияда дастлаб дуал тизимида, яъни бир пайтнинг ўзида касб ўрганиш ва ҳақ тўланадиган ишга, кейинчалик тўлиқ ишга жалб қилиш мақсадида иш берувчиларнинг талабларига тўғри келадиган номзодларни аниқлаш ва уларнинг базасини шакллантириш учун Ўзбекистон фуқаролари таклиф этилади.

Номзодлар 18-27 ёш бўлиши, немис тилини камида В1 даражасида билиши, Германияда камида 3 йил муддат давомида ишлашга тайёр бўлиш каби талаблар қўйилган. Иш вақти 3 сменада 8 соатдан иборат.

Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей