1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10490.65 1 EUR = 12513.25 1 RUB = 140.52
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
18 февраля, 16:41 539 0

Ўзбекистон ва Қирғизистон ер алмашади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари мамлакат ўз давлат чегараларини шу орқали мустаҳкамлашини таъкидламоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ер алмашади
Фото: Иллюстрация / uzbekistan.travel
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевга кўра, жорий йил март ойининг биринчи ўн кунлигида Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралар бўйича музокараларни давом эттиради. Бу ҳақда 18 феврал куни Боткен шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз борган.

Ташиев давлат чегаралари ҳақида гапирар экан, 2020 йил декабр ойида Қирғизистонга Ўзбекистондан 20 кишилик делегация ташриф буюрганини эслаб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ имзоланган протоколга мувофиқ, Ола-Буқа туманидаги (Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти) айрим ҳудудлар Ўзбекистонга ўтказилади ва бунинг эвазига Қирғизистон ўша минтақадаги Сузоқ туманидан ер олади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қирғизистон ўз давлат чегараларини шу орқали мустаҳкамлашини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Қирғизистонда чегара хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Бундан ташқари, Қамчибек Ташиев чегараларни делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро делегация раҳбари ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей