1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10538.53 1 EUR = 12879.14 1 RUB = 143.31
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 февраля, 14:49 138 0

Барча мактаблар Eduсation тарифига уланмоқда

“O‘zbektelekom” томонидан махсус ишлаб чиқилган тариф ўқувчилар сонига қараб турли уланиш тезлигига эга.
Барча мактаблар Eduсation тарифига уланмоқда
Фото: mitc.uz
Республикадаги барча мактаблари махсус Eduсation тарифига ўтказилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.  

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан марказлашган ҳолда шартномалар тузилиши натижасида ҳозирда 5 мингга яқин мактаб “O‘zbektelekom” томонидан махсус ишлаб чиқилган Education тариф режасига уланди. 

Тариф бўйича қуввати 500 ўқувчи ўрнидан кам бўлган мактаблар учун интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с, 501 дан 1 000 гача – 40 Мбит/с, 1 000 ва ундан юқори ўқувчи ўринли мактаблар, информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган мактаблар – 100 Мбит/с тезликда уланиши кўзда тутилган. Tas-IX тармоқларига уланиш тезлиги барча Eduсation тарифларида 100 Мбит/с ташкил этади.

Янги тариф ёрдамида электрон таълим ресусрлари (kitob.uz, edumarket.uz, edukids, Kundalik.com тизими ва бошқалар)да ишлаш, очиқ онлайн курсларидан фойдаланиш, қўшимча таълим олиш учун YouTube ва бошқа ташқи платформалардан фойдаланиш мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей