1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10487.54 1 EUR = 12692.02 1 RUB = 142.44
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 февраля, 13:03 184 0

“Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз” – президентнинг Наманган сафари бошланди

Шавкат Мирзиёев “Sura General Investments” МЧЖнинг боғида меҳнат қилаётган ёшлар билан учрашди.
“Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз” – президентнинг Наманган сафари бошланди
Фото: president.uz
Шавкат Мирзиёев 18 февраль куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманига ташриф буюрди.

Бу ерда замонавий боғ ва токзорлар ташкил этилмоқда. Улардан бири – Янгиқўрғондаги “Sura General Investments” МЧЖнинг боғи. Бирлашган Араб Амирликларининг 3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси ҳисобига 103 га майдонда интенсив боғ барпо этилди.

Аввало, 250 метр чуқурликдан сув чиқарилди. Ҳовуз қазилиб, томчилатиб суғориш тизими ўрнатилди. Ўтган йили Италиядан кўчатлар олиб келиниб, 48 гектарга гилос, 26 гектарга ўрик, 22 гектарга шафтоли, 7 гектарга олхўри экилди.

Президент боғнинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди. Бу ердаги меваларнинг ҳосилдорлиги оддий усулдагисига нисбатан 3 баробар юқори. Навлари ҳам бозорбоп. Томчилатиб суғориш тизими натижасида ҳар гектар ердан 2 баробар кўп сув иқтисод қилиш мумкин.

Дарахтлар келгуси йили ҳосилга киради. Боғнинг йиллик қуввати 5 минг тонна бўлади. 4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Корхона яна минг гектарда боғ яратишни мақсад қилган.

Боғда 40 киши иш билан таъминланган. Қатор ораларида сабзавот етиштириш учун ишсиз ёшларга ер бўлиб берилган.

Давлат раҳбари шундай ёшлар билан суҳбатлашди.

– Сизларнинг ишли бўлганларингни, кайфиятларингни кўриб хурсандман. Йўлларингизни топиб, иш билан бўлиб, бирингизни икки қилиб, фарзандлар камолини кўриб яшасаларингиз - менинг энг катта мақсадим шу. Бунинг учун шу билан чегараланмай, кўпроқ билим олишингиз, янги марраларга интилишингиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Илгари наманганлик 160 минг киши хорижга иш излаб кетгани, бугун яратилаётган имкониятлар натижасида 100 минги юртимизга қайтиб келгани таъкидланди.

– Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари интенсив боғнинг инвестори билан мулоқотда бўлди.

Шу ерда Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей